Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

30 май 2024 йил
image

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди. 

Мазкур қарор билан:

— умумий ўрта таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати;

— умумий ўрта таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати алоҳида рўйхат шаклида тасдиқланди.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu