Вазирлик делегацияси Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда

20 май 2024 йил
image

Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.  

Тадбир Буюк Британия таълим давлат котиби ва вазири Джиллиан Киган томонидан очиб берилди ҳамда нуфузли спикерлар томонидан маърузалар ташкил этилди. 

Форумнинг биринчи кунида бўлиб ўтган ялпи мажлисда:

➖таълимга янги методикаларни жорий этиш, 
➖сунъий интеллектдан фойдаланиш,
➖таълим маданиятини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Маълумот ўрнида: ушбу нуфузли тадбирда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатлари ва 70 дан зиёд таълим вазирлари қатнашмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu