Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўз йўналишида дунёнинг 1-рақамли олийгоҳи - Massachusetts texnologiya институти (MIT) жамоаси иштирокида маҳорат дарсларига старт берилди.
Тадбирни вазир Ҳилола Умарова очиб берди ҳамда икки томонлама самарали ҳамкорлик алоқалари, амалга оширилиб келинаётган ишлар ҳақида фикр билдирди.
Шундан сўнг MIT вице-президенти катта маслаҳатчиси Вижай Кумар сўзга чиқди. У “Янги Ўзбекистон” университетини MIT нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этди.
Маълумот ўрнида, ушбу маҳорат дарсларига Республика бўйлаб 250 нафар соҳа вакиллари қамраб олинган.
Шундан сўнг, томонлар раҳбарияти ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича MIT билан келишув имзоланди.
Ушбу келишувга кўра, энди “Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг 1-рақамли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлишади.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” университети профессор-ўқитувчилари алмашинув дастури бўйича MITда тажриба оширишади.
Эслатиб ўтамиз, маҳорат дарслари 2 майга қадар давом этади.