Сайт тест режимида ишламоқда

58-Халқаро Менделеев олимпиадасининг якуний натижалари эълон қилинди

26 апрель 2024 йил
image

20-26 апрель кунлари 40 га яқин давлатларнинг терма жамоалари иштирок этган, Хитойнинг Шенжен шаҳрида бўлиб ўтган 58-Халқаро Менделеев олимпиадасида якуний натижаларига кўра юртимиз ўқувчилари 1 та кумуш, 4 та бронза медалларини қўлга киритилди.

Медаль соҳиблари билан танишинг:

Кумуш - Далер Раҳимов - ИТМА Ибн Сино ТИМ, 10-синф ўқувчиси;

Бронза - Аҳрорбек Баҳодиров - ИТМА Ибн Сино ТИМ, 11-синф ўқувчиси;

Бронза - Саида Абдуллаева - Навоий вилояти, 11-АФЧЎИМ, 11-синф ўқувчиси;

Бронза - Элёрбек Адҳамов - ИТМА Ибн Сино ТИМ, 10-синф ўқувчиси;

Бронза - Миржаҳон Муҳаммадов - ИТМА Ибн Сино ТИМ, 10-синф ўқувчиси.

Барча ғолибларимизни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини табриклаймиз!

Илм олишдан, изланишдан асло тўхтаманг.

Кейинги Халқаро олимпиадаларда ҳам омад ёр бўлсин!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu