ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ҚЎҚОН ШАҲРИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ

1 апрель 2022 йил
image

Халқ таълими вазири кейинги манзилда Қўқон шаҳридаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг таълим жараёнини кўздан кечирди. 1976 йилда қурилган мазкур таълим муассасасида 1 190 нафар ўқувчи таълим ва тарбия олмоқда. Уларга 70 нафар педагог дарс бермоқда. 

Бахтиёр Саидов мактабда математика фанидан ташкил этилган тўгаракда таълим олаётган ўқувчилар билан учрашиб, улар билан келажакдаги режалари хусусида суҳбатлашди. Ўқувчиларнинг фикрларини тинглаб, уларга маслаҳатлар берди.

photo2022-04-0112-58-11.jpg

Шундан сўнг, мактаб раҳбари ва педагогик жамоа аъзоларининг таълим сифатини кўтариш юзасидан таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Педагоглар билан мулоқот чоғида мактабда ўқувчиларга сифатли таълим бериш, малакали педагоглар сафини кенгайтириш, касбий маҳоратини ошириш билан бирга, ўқитувчилар зиммасидаги масъулиятни ҳам англаш зарурлиги таъкидланди.

Давра суҳбати шаклида ўтган мулоқотда иштирокчилар берган саволларига атрофлича жавоб олди. Айрим кўзга ташланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

photo2022-04-0112-57-49.jpg

Шундан сўнг Фарғона вилояти ҳалқ таълими бошқармасида вазир иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлими мудирлари, Ташхис маркази раҳбарлари, махсус мактаблар ва мактаб интернатлар раҳбарлари қатнашдилар.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu