Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов Қашқадарё вилоятидаги таълим муассасалари фаолияти билан танишди.
Унда таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, форматив-сумматив баҳолаш тизимига ўтган тажриба-синов мактабларида баҳолаш жараёнларини яхшилаш, таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қуйи босқичларга қадар етказиш ҳолати атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, касби орқали қўшимча даромад топаётган педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.