2024-2025-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

16 апрель 2024 йил
image

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15-октябрдаги 646-сон қарорига асосан, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинган.

Унга кўра:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига — 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига — 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Маълумот учун: бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

 

2024-2025-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu