Учрашувлар аввалида вазир ўринбосари Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган педагоглар аттестацияси жараёнлари билан яқиндан танишди.
Шундан кейин у Нукус шаҳридаги 1- ва 37-айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд мактабларда ва Хўжайли туманидаги 26-мактабда бўлди.
Темур Комилов бу ерда касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ўқувчилар учун яратилган имкониятлар, касаначилик ва дурадгорлик каби тўгараклар фаолиятини ўрганди.
Шунингдек, вазир ўринбосари мактаб атрофидаги томорқа ерларга дарахт кўчатларини ҳам ўтказишда қатнашиб, кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшди.