Бугун Қорақалпоғистон Республикасида математика, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қозоқ тили, фанларидан,
Сурхондарё вилоятида тарих, информатика ва ахборот технологиялари, география, тожик тили фанларидан,
Тошкент шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиёт, математика, тарих, рус тили ва адабиёти фанларидан Асосий олимпиаданинг IV (республика) босқичининг 2-куни, яъни тест синовлари бўлиб ўтмоқда.
Юқорида қайд этилган фанлар бўйича 400 дан ортиқ умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўз билимларини синовдан ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хорижий тиллар ва табиий фанлар бўйича асосий олимпиаданинг республика босқичи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 28-31 март кунлари ўтказилиши белгиланган.