Бугун республикамиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ташкил этилаётган умумхалқ ҳашари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ҳам қизғин бўлиб ўтмоқда.
Унда вазирлик раҳбарияти ва марказий аппарати ходимлари фаол иштирок этди ва бинонинг ички ва ташқи ҳудудлари, теварак-атроф ободонлаштирилди.
Дарахт кўчатлари оқланиб, чиройли шаклга келтирилди. Йўлак четларига баҳор гуллари экилди.
Айни вақтда умумхалқ ҳашари вазирлик ҳудудий бошқармалари томонидан ҳам жойларда ўтказилмоқда.
Ишонч телефони рейтинги
1 балл - 102 фойдаланувчи
2 балл - 23 фойдаланувчи
3 балл - 25 фойдаланувчи
4 балл - 69 фойдаланувчи
5 балл - 2251 фойдаланувчи