Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Намангандаги “Меҳрли мактаб” шароити билан танишди

14 март 2024 йил
image

Усмон Шарифходжаев “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасининг Наманган вилоятида ташкил этилаётган филиалида бўлиб, у ерда яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.

Мутахассислар билан кечган суҳбатда ҳар бир болага индивидуал ёндашувни таъминлаш, шахснинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш, даволаш ва ўқитиш жараёнларида болалар ва ота-оналарга ҳар томонлама ёрдам бериш, самарали реабилитация қилиш мақсадида тиббий-психологик ва педагогик коррекция ишларини вақтида олиб бориш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур масканда умумий ўрта таълим билан бир қаторда мактабгача таълим дастури бўйича ҳам билим берилиб, бола даволаниш билан бир вақтда таълим олиши ва қизиқарли машғулотларда қатнашиши кўзда тутилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu