Умумтаълим мактаб ўқувчиларидан март-апрель ойларида спорт синовлари қабул қилинади

4 март 2024 йил
image

Спорт вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг март-апрель ойларида 10 минг 284 та умумий ўрта таълим мактабларининг 7-18 ёшдаги ўқувчиларидан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилинади.

Ҳозирда тиббий-кўрикдан ўтган ўқувчилардан my.sport.uz платформасида "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини топшириш учун аризалар қабули бошланган.

Шошилинг, Сиз ҳам ўзингизнинг чидамлилик, куч, эгилувчанлик, тезлик имкониятларингизни синовдан ўтказинг, спорт синовларини топширинг ва имтиёзларга эга бўлинг.

“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларида иштирок этиш юзасидан батафсил маълумотни Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан олишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu