Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш учун бириктирилган мактаб директорлари билан мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 26 январь куни мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот давомида берилган топшириқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарларининг ҳар бирига мактабларда таълим-тарбия жараёни ва мактаб муҳитини яхшилаш бўйича мактаблар бириктирилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев бу борада бириктирилган мактаблар билан мулоқот қилди.
Ушбу мулоқот давомида:
➖ бириктирилган мактабларда таълим сифати ва муҳитини яхшилаш,
➖ўқитувчиларнинг сифат кўрсаткичларини ошириш,
➖ўқувчиларни касбга ўқитиш,
➖танлов фанларини жорий этиш ҳамда
➖мактабларнинг 2024 йилда эришиладиган таълим сифатини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлари муҳокама қилиниб, мактаб директорларидан таклифлар олинди.
Шунингдек, ҳар бир бириктирилган мактаблардаги таълим-тарбия жараёнини таҳлил қилиш, ўқитувчилар билан учрашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларга чиқиш графиги белгиланди.