Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бугун Урганч шаҳрида жойлашган Жалолиддин Мангуберди ҳарбий академик-лицейига ташриф буюрди.
Ташриф давомида янги бинонинг қулай шарт-шароитлари билан танишилди.
Шу билан бирга, вазир томонидан бир қатор таклифлар ҳам билдирилди. Хусусан:
➖ ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида катта қамровли мактаблар учун шундай ҳарбий синфларни яратиш,
➖мазкур таълим муассасаларига малакали мутахассисларни жалб қилиш каби таклифлар шулар жумласидандир.
Маълумот учун: бугунги кунда Жалолиддин Мангуберди ҳарбий академик-лицейида 150 нафар ўқувчи таълим олишмоқда.
Ушбу лицейда таълим берувчи педагоглар учун алоҳида оилавий ётоқхона ҳам ташкил этилган.