ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИГА ДАъВОГАР ПЕДАГОГЛАРНИ САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛМОҚДА

13 февраль 2024 йил
image

Жорий йилнинг 19 феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

2024 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 1250 та деб белгиланди. 

Шундан 1150 та квота умумтаълим муассасалари педагоглари учун, 100 та квота Ихтисослашган таълим муассасалари педагоглари учун ажратилган.

Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги  томонидан 2024-йил 19-феврал куни барча ҳудудларда номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. 

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

1-босқич тест синовлари ҳар бир ҳудуд марказида 2 сменада бўлиб ўтади.

Вазир жамғармаси учун 1-босқич тест синовлари бўлиб ўтадиган манзиллар рўйхати ва график билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вазир жамғармаси учун ўтказилаётган саралаш имтиҳонларидаги тегишли фанлардан тест топшириқлари спецификациялари БМБА расмий сайтида эълон қилинган бўлиб, улар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://uzbmb.uz/page/xalq_spets

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu