Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Ореля Бушез хоним Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабига борди.Мактабда нуфузли меҳмонга Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б. Фаррух Болтаев ҳамроҳлик қилди.
Бошқарма бошлиғи суҳбат чоғида кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, мактабларда иккита хорижий тил ва касбга ўқитиш йўлга қўйилганлигини таъкидлади.
Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси француз тили дарсида ўқувчилар билан мулоқот қилди. Мактаб кутубхонаси, касбга ўқитиш бўйича тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди. Суҳбат чоғида Ореля Бушез хоним мактабда йўлга қўйилган касбга ўқитиш бўйича тўгараклар фаолиятига юксак баҳо берди.