Жамоамиз хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Қарши шаҳар ИТ-паркида Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ТАТУ Қарши филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, унга кўра:
Университет битирувчилари умумтаълим мактабларида амалиёт ўташлари;
Келгусида битирувчилар Информатика фани ўқитувчиси сифатида мактабларда иш фаолиятини бошлашлари;
Университет профессорлари ҳамда информатика фани ўқитувчилари ўзаро тажриба алмашишлари келишиб олинди.
*Мазкур ўқув йили ТАТУ Қарши филиалини 281 нафар талаба тамомламоқда. Уларнинг 50% ўз фаолиятини мактабларда давом эттириш ниятида. Битирувчиларнинг 120 нафарига амалиёт ўташ учун ҳамда улардан 25 нафарига мавжуд бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди.