Пойтахтимизда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

8 февраль 2024 йил
image

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган BYD — VI Тошкент халқаро марафонига тайёргарлик жараёнларига доир матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ушбу оммавий спорт мусобақасида дунёнинг 40 га яқин давлатидан профессонал спортчилар ҳамда ҳаваскорлар иштирок этилиши кутилмоқда. Анъанавий баҳорги оммавий югуриш мақомини олган спорт тадбирида юртимиздаги ёшлар ва мактаб ўқувчилари ҳам қатнашиши мумкин.

Тадбир дастури 42 км классик марафон масофаси, 21 км ярим марафон масофаси ва 3 км ҳамда 10 км масофага югуриш йўналишларидан иборат. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланади.

Марафонда иштирок этиш учун https://perfend.com/events/sport/tashkent-marathon-6 манзили орқали 2024 йил 5 апрелга қадар рўйхатдан ўтиш зарур.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu