Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёрдамга муҳтож ҳамда имконияти чекланган, кекса ёшдаги ёлғиз инсонларга ёрдам кўрсатиш, табиат неъматларига, шунингдек, қаровсиз ҳайвонларга озор бермаслик сингари турли тарғиботларга чорлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Вақт яхшилик билан” деб номланувчи видеороликлар танловини эълон қилади.
Видеороликка қўйиладиган талаблар:
ролик давомийлиги 2 - 2,5 дақиқа;
ролик ҳажми 90-100 мб;
видео формати (*avi, *mpg, *mp4);
одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш;
Видеороликка қўйиладиган талаблар асосида тайёр бўлган видеороликни узедутанловбот га юборинг.
Сизнинг ижодий ишингиз ўз соҳасининг етук мутахассислари томонидан баҳоланади ва энг яхши видеоролик муаллифлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қуйидаги номинациялар бўйича ғолиб деб топилади:
“Меҳрибон авлод”;
“Табиат ҳимоячиси”;
“Меҳрли қалб эгаси”;
“Вақт қадрловчиси”
Танлов ғолиблари вазирлик томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Ёдда тутинг!
Видеоролигингизни 2024 йил 3 февралдан 29 февралга қадар юқорида кўрсатилган телеграм бот манзилига юборинг. 29 февраль куни танлов учун видеоролик юбориш тўхтатилади.
Азиз ўқувчи-ёшлар!
Телеграм бот орқали маълумотларни киритаётганингизда эътиборли бўлишингизни ва юкланган материаллар муваффақиятли юборилганига ишонч ҳосил қилишингизни сўраймиз.