Сайт тест режимида ишламоқда

“Яшил майдон сари" шиори остида ва шахматнинг (блиц) туридан Тошкент вилоятининг олис ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларида мусобақалар ўтказилди

14 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан  спортнинг футбол туридан (жонглёр) "Яшил майдон сари" шиори остида ва шахматнинг (блиц) туридан Тошкент вилоятининг олис ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактабларида мусобақалар ўтказилди. (https://t.me/yoshlikmk)

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад қишки таътил даврида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат.

Мусобақада вилоятнинг Паркент, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Янгийўл ва Пискент туманида жойлашган умумтаълим мактабларининг 100 дан ортиқ ўқувчилари қатнашиб ўз ёш тоифалари бўйича беллашдилар.

Ғолиб ва совриндорлар "Ёшлик" ЖТСЖ Марказий кенгаши томонидан муносиб тақдирланишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu