Сайт тест режимида ишламоқда

20-ХАЛҚАРО ЖАУТИКОВ ОЛИМПИАДАСИ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

13 январь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 7-13 январ кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил этилган 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатларидан (Монголия, Руминия, Россия, Туркия, Индонезия, Сербия, Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Болгария, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон) 680 нафар ўқувчилар (математика фанидан - 286 нафар, физика фанидан - 194 нафар, информатика фанидан - 200 нафар) иштирок этди

Ушбу олимпиадада 2 та олтин, 3 кумуш ва 9 та бронза жами 14 та медалларини қўлга киритилди!

Мазкур олимпиадада Информатикадан илк марта олтин медалга эришилди.

Халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларимиз билан танишинг:

Информатика:

Аслибек Суннатов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси- олтин медал;

Ҳусанбой Мансуралиев - Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси-кумуш медал;

Математика:

Мадина Суюнова - Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 96-ИДУМ 11-синф ўқувчиси- олтин;

Асадбек Бобоқулов - Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейи 1-босқич ўқувчиси - кумуш;

Бегзод Хошимжонов - Андижон вилояти, Марҳамат тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси - кумуш;

Беҳрузбек Элмуродов - Қашқадарё вилоят, Миришкор тумани, 21-мактаб 10-синф ўқувчиси - бронза медал;

Мақсадбек Эгамбердиев - Хоразм вилояти, Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси— бронза медал;

Асилбек Абдуқаюмов -Тошкент шаҳар, Wестминстер академик лицейи 2-босқич ўқувчиси— бронза медал;

Элбек Зоҳиджонов -Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси— бронза медал;

Фарҳод Очилов - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медал;

Нурмуҳаммад Отамуродов - Бухоро вилояти, Олот тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медал;

Озодбек Ахтамов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси— бронза медал;

Азизбек Мамажанов - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 3-мактаб 8-синф ўқувчиси - бронза медал;

Озодбек Орифжонов - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, 3-мактаб 10-синф ўқувчиси - бронза медал.

Эслатиб ўтамиз, 19-Халқаро Жаутиков олимпиадаси онлайн форматда ташкил қилинган бўлиб, унда ўзбекистонлик ўқувчилар 5 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритган эди.

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Илм олишдан, изланишдан асло тўхтаманг.

Кейинги Халқаро олимпиадаларда ҳам ёшларимизга омад тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu