Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мактабларда “Ватанпарварлик ойлиги” ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Ушбу сана муносабати билан Давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳамда ҳарбий хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар томонидан мактабларда учрашувлар ўтказилиб, ижодий танловлар, спорт мусобақалари, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг “Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари” ташкил этилди.
Шунингдек, ҳарбий касбга қизиқиш билдирган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиш ва ривожланиш тарихи билан танишишди, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиш этилди. Ҳарбий қисм ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқувчи-ёшлар учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Ўқувчилар ўртасида “Саф қўшиқлари”, “Отиш”, “Велоспорт”, “Ҳарбийлашган эстафета” ҳамда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилди.