Сайт тест режимида ишламоқда

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳамкор ташкилотлар вакиллари тақдирланди

13 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, вазирлик масъул ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Байрам тадбирида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида олиб бораётган самарали фаолияти ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг қуйидаги ходимлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ҳамкорлик нишони ҳамда Ташаккурномаси билан тақдирланди:

Баҳром Зулфиқоров –– Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” ҳаракати раҳбари;

Шамил Умматов –– Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ватан таянчи" ҳаракати раҳбари ёрдамчиси;

Жаҳонгир Турапов –– Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлим бошлиғи;

Бахтиёр Бердиалиев –– Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи;

Умид Нуракбаев –– Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлим бошлиғи;

Азизхон Муродов –– Ички ишлар вазирлиги ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати бошлиғи;

Дониёр Раҳматов –– Ички ишлар вазирлиги ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори;

Собиржон Исаков –– Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқарма бошлиғи;

Азизжон Мамуров –– Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлим бошлиғи;

Шерзод Эшқуватов –– Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлим бошлиғи.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu