Сайт тест режимида ишламоқда

“Энг яхши китобхон мактаб” шиори остида онлайн кўрик-танлов ўтказилмоқда

3 январь 2024 йил
image

Ўқувчиларнинг қишки таътилини мароқли ташкил этиш мақсадида “Энг яхши китобхон мактаб” шиори остида онлайн кўрик-танлов ташкил этилмоқда!

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ

1️. Умумтаълим мактаблари томонидан китобхонликни тарғиб қилиш борасида икки нафар ўқувчи (1 нафар қиз бола ва 1 нафар ўғил бола) мактабда китобхонлик бўйича амалга оширилган ишларни кўрсатиши лозим!

2️. Видеороликда умумтаълим мактаблари томонидан китоб тақдимоти, баҳру-байт, ижодий кечалар, театр томошалари ўтказилганлиги очиб берилган бўлиши лозим!

3️. Мактаб кутубхонаси ўзига хос жиҳозланган ва яратилган шароитлар ҳақида тушунчалар берилган бўлиши зарур!

4️. Танловга юбориладиган видеороликлар 10 мегабайтдан ошмаслиги ва 5 дақиқа бўлиши лозим!

5️. Видеороликлар 2023 йил 28 декабрдан 10 январ куни соат 18:00 га қадар @rahimjon070 телеграм аккаунтига юборилади.

ҒОЛИБ ҚАНДАЙ МУКОФОТЛАНАДИ

Энг яхши деб топилган видеороликлар Мактабгача ва мактаб талими вазирлигининг қуйидаги совғалари билан тақдирланади!

1-ўрин - 2 та тикув мошинаси ва овоз кучайтиргич калонкаси билан ҳамда 2 нафар иштирокчига смарт соат;

2-ўрин - 1 та тикув мошинаси ва овоз кучайтиргич калонкаси билан ҳамда 2 нафар иштирокчига смарт соат;

3-ўрин - 1 та овоз кучайтиргич калонкаси билан ва китоблар тўплами ҳамда 2 нафар иштирокчига смарт соат.

2 та номинация: Китоблар тўплами билан тақдирланади!

Совғалар ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларнинг таълим муассасаларига кирим қилинади (смарт соат иштирокчи учун).

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu