2023 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларни касбга тайёрлаш йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
– мактабларда 1-11-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича янги “Касбга йўналтириш тизими” жорий этилди;
– ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан, жами 208 та мактабда 17 082 нафар (8 454 нафари қизлар, 49,5 фоиз) 10-синф ўқувчиларига 3 та йўналишда касб-ҳунар ўргатиш тизими жорий этилди;
– 10-синфлар учун “Касбий таълим” фани жорий этилди ва ушбу фанга ҳафтасига 2 ўқув соати ажратилди;
– ўқувчиларга 15 та ишчи касб, 4 та тадбиркорлик, 8 та ахборот технологиялари йўналишида касб-ҳунар ўргатиш йўлга қўйилди;
– ўқувчиларни касб ва мутахассисларнинг меҳнат фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида 1,8 млн нафардан ортиқ ўқувчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва агротехнология йўналишидаги корхоналарга 9 709 та экскурсия, 4 563 та семинар, 27 259 та учрашувлар ташкил этилди;
– олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида 112 856 нафар 9-синф битирувчилари касб-ҳунар мактабларига жалб қилинди;
– Самарқанд вилояти Оқдарё тумани 32-сон умумтаълим мактабининг ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди