Сайт тест режимида ишламоқда

"Президент совғаси" республикамизнинг барча ҳудудларига етиб борди

28 декабрь 2023 йил
image

Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари барча ҳудудларга етиб борди.

Ушбу совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари тантанали тарзда топширилади.

Маълумот ўрнида: "Президент совғаси" таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дарс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.

Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu