Сайт тест режимида ишламоқда

“Устозлар – таълим бунёдкори” мавзусида “Ўқитувчилар қурултойи”

20 декабрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 7 ноябрь куни мамлакатимиз бўйлаб “Устоз таълим бунёдкори” шиори остида ўқитувчилар қурултойи ташкил этилиб, жами 1 364 нафар тренер ўқитувчилар томонидан бошланғич таълим, аниқ, табиий, она тили ва адабиёт йўналишларида 40 684 нафар фан ўқитувчиларига семинарлар ўтказилган эди.

20-26 декабрь кунлари Республикамиз бўйлаб “Ўқитувчилар қурултойи”нинг вилоят босқичи  ташкил этилди.

Қурултойдан кўзланган мақсад таълим ислоҳотларини биргаликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Учрашувда Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти, вилоят ҳокимликлари, шунингдек, тизимда фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Қурултойнинг шўъба ишлари бошланғич таълим, аниқ фанлар, табиий фанлар, она тили ва адабиёт йўналишларида ташкил этилди. Унда умумтаълим мактабларининг амалиётчи ўқитувчилари, Президент мактабларининг хорижий ва маҳаллий ўқитувчилари томонидан қуйидаги мавзуларда тренинглар ташкил этилди:

  • ўқувчиларда ХХI аср кўникмаларини шакллантириш;
  • лойиҳага асосланган таълим;
  • аниқ ва табиий фанларни қандай сифатли ўқитамиз? 21 асрда сифатли ўқитишнинг асосий тамойиллари.

Қурултой доирасида вазирлик ва ҳокимият раҳбарияти иштирокида жонли мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Унда:

  • Сўнги йилларда таълим тизимининг барча босқичларини қамраб олаётган кенг ислоҳотлар жараёни, эришилган ютуқлар;
  • Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқотидаги иштироки, натижалари, муаммоларни бартараф этиш бўйича белгилаб олинган вазифалар;
  • “Ўқитувчилар қурултойи” нинг туман (шаҳар), вилоят  босқичларида педагоглар томонидан билдирилган таълим жараёнидаги мавжуд муаммолар муҳокама этилди.

“Ўқитувчилар қурултойи” доирасидаги илк учрашув тадбирлари жорий йилнинг 20 декабрь куни Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида ташкил этилган семинар тренингларда ҳар бир йўналиш бўйича вилоятдаги 341 нафардан жами 1 364 нафар тренер ўқитувчилар тайёрланди. Ушбу тренер ўқитувчилар томонидан республика бўйича 40 684 нафар фан ўқитувчиларига ўқувлар ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: Ўқитувчилар қурултойининг туман босқичи ноябрь ойининг 1-ҳафтасида бўлиб ўтди.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu