Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд давлатида ўтказилган 20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида 3 та КУМУШ ва 2 та БРОНЗА медалларини қўлга киритди!
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-10 декабрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида 20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси ўтказилди. Мазкур халқаро олимпиадада дунёнинг 56 давлатидан жами 308 нафар иқтидорли ўқувчилар кимё, биология ва физика фанлари бўйича билимларини синовдан ўтказдилар. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, халқаро олимпиаданинг амалий босқичи жамоавий тарзда ўтказилди, унда ўқувчиларимиз энг яхши натижа қайд этган давлатлар қаторидан жой олишди!
Халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларимиз билан танишинг:
Раҳимов Далер - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси - КУМУШ медал;
Мамадалиев Жавоҳир - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси - КУМУШ медал;
Юлдашев Муродбек - Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 74-мактаб ўқувчиси - КУМУШ медал;
Аширалиев Нурсултон - Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси - БРОНЗА медал;
Эркинов Азизбек - Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси - БРОНЗА медал;
19-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида 4 та БРОНЗА медали қўлга киритилган эди.
Кейинги Халқаро олимпиадаларда ҳам ёшларимизга омад тилаб қоламиз!