“АСТРОНОМИЯ” ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА “ФИЗИКА” ФАНИДАН ЭГА ТОИФАЛАРИ ТАДБИҚ ЭТИЛАДИ

13 февраль 2021 йил
image

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди. 

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. 

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu