Сайт тест режимида ишламоқда

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

7 декабрь 2023 йил
image

Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ҳузуридаги "Камалак" болалар ташкилоти сардорларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Давлатобод туманидаги 92-мактабда очиқ мулоқот шаклида кечган тадбирда синф, мактаб ва вилоят сардорларининг таклиф ҳамда масалалари тингланди. Ўқувчилар ўртасида чет тиллари, журналистика, нотиқлик, мусиқа, санъат ва замонавий касбларни ўрганиш борасида қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари мулоқот давомида ҳар бир сардорнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Эндиликда Наманган тажрибаси сифатида вилоятдаги ҳар бир мактабда "Болалар мушоираси" клублари очилади. Матбуот-медиа йўналиши сардорлари журналистика ва мобилография бўйича ўқитилади. Мунтазам танлов ва мусобақалар ўтказилиб, иқтидорлилар рағбатлантириб борилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu