Сайт тест режимида ишламоқда

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун машғулотлар ташкил этилди

7 декабрь 2023 йил
image

Фарғона, Андижон ва Наманган гарнизонларида умумтаълим мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари иштирокида ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Тадбирларда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, округ мутахассислари, “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати бошлиғи, Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари сўзга чиқди.

Семинарлар давомида асосан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ишларнинг самарадорлигини ошириш, уларни ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини уйғотиш ҳамда Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий билим юртлари ва “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ёшларни жалб қилиш бўйича сўз юритилди.

Очиқ мулоқот кўринишида давом этган машғулотларда ҳозирги кунда олий ҳарбий таълим муассасаларидаги янгиланган таълим жараёнлари, ўқувчи ва курсантларга яратилган шароитлар ҳамда уларнинг имкониятлари батафсил тушунтирилиб, видеолавҳалар ҳам намойиш этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu