Сайт тест режимида ишламоқда

Малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказишга доир навбатдаги тест жараёнлари бўлиб ўтмоқда

6 декабрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган педагог кадрларга малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовдан ўтказишга доир навбатдаги тест жараёнлари давом этмоқда.

Бугун бутун Республика бўйлаб ушбу тест жараёнлари ташкил этилган. Унда 5000 нафарга яқин педагог кадрлар қатнашишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, синов жараёнлари 2 босқичда, мутахассислик фани ва касбий стандартлар бўйича 40 та тест саволлари ва педагогик маҳорати бўйича 10 савол-топшириқдан иборат.

Фотосуратларда Тошкент вилоятидаги мактабларда фаолият юритувчи педагоглар учун тест жараёнлари акс этган. Унда 450 нафарга яқин ўқитувчилар иштирок этишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu