Йиғилиш аввалида ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Стефания Жаннини Ўзбекистоннинг мактабгача таълимни ривожлантириш борасидаги ҳаракатларини юқори баҳолади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди ва 2022 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида қабул қилинган Тошкент декларацияси лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда кўрсатган ёрдами учун барча иштирокчиларга миннатдорлик билдирди.
Вазир нутқидан сўнг, Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари – Мактабгача таълим агентлиги директори Агриппина Шин соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
➖ Маълумот учун, Тошкент декларациясининг 4 та устувор йўналиши қуйидагилардан иборат:
➖ Ҳамма учун тенг инклюзив ва сифатли хизматлар (мавжудлик ва қамров);
➖ Ёш болаларни тарбиялаш ва ўқитиш учун кадрлар (ўқитувчининг имижини ошириш);
➖ Таълимда инновациялар ва рақамлаштириш;
➖ Сиёсат, молиялаштириш ва бошқарув.