Жорий йилнинг 7-13 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида БРИCС+ мамлакатларининг V халқаро муниципал Форуми доирасида спорт-маданий Конгресси бўлиб ўтаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
“Добродушные” болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия фонди томонидан ташкил этилган мазкур конгресс доирасида 11-12 ёшли футбол жамоалар қаторида А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб ғалаба қозондилар.
Ёш футболчилар мусобақанинг финал бахсида Мориупал жамоасини пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур мусобақанинг мутлaқ ғолибига айланишди.
Ғалаба муборак болалар!!!