Хорижий давлатларнинг чет тили фани ўқитувчилари иштирокида мулоқот ўтказилди

14 ноябрь 2023 йил
image

Бугун пойтахтимиздаги “Ҳилтон” меҳмонхонасида хорижий давлатлардан республикамиздаги умумтаълим мактабларига жалб қилинган чет тили фани ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, АҚШ, Хитой Халқ Республикаси, Франсия, Германия, Буюк Британия элчихонаси вакиллари, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, USAID, Британия кенгаши, Франсия алянси, Гёте институти мутахассислари ҳамда хорижий давлатлардан жалб этилган чет тили фани ўқитувчилари иштирок этди.

“Таълимга сармоя — келажакка сармоя” мавзусида ўтказилган учрашувда хорижий ҳамкорлар ва чет тили фани ўқитувчилари томонидан Ўзбекистонда чет тилларини ўқитишни янада ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ўртага ташланди. 

Тадбирда таъкидлаганидек, ҳозирга вақтда юртимиздаги мавжуд умумтаълим мактабларининг:
9 924 тасида инглиз тили (6 млн 98 минг 862 нафар ўқувчи);
901 тасида немис тили (2 млн 661 нафар ўқувчи);
581 тасида франсуз тили (133 минг 475 нафар ўқувчи) чет тили фанлари сифатида ўқитилади.

 Айни вақтда юртимиздаги таълим муассасаларига жами 500 нафардан зиёд хорижлик педагоглар инглиз, немис, франсуз тилларидан дарс бериш учун жалб қилинган. Улар юқори синф ўқувчиларига Буюк Британиянинг “Cамбридге Университй Пресс”, Франсиянинг “Дидиер”, Германия Федератив Республикаси “КLЕТТ” нашриётининг дарслик ва дастурлари асосида дарс ўтмоқда. 

 Шунингдек, маҳаллий ўқитувчилар учун “Маҳорат дарслари” ва турли семинарлар ташкил этиб келмоқда.

Учрашув доирасида соҳа мутахассислари ва хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистонда чет тилларини ўқитишни янада кенгайтириш ва ўқувчиларни дунё тан олган тилларни ўрганишга янада кенгроқ жалб этишга доир билдирилган фикр ва мулоҳазалар, қатор таклифлар иштирокчилар томонидан кенг муҳокама этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu