Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги 300-мактабининг “Кичик академия”си иқтидорли ўқувчилари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “ХV International Olympiad in Anrtalia-2023”да иштирок этиб, фахрли ўрин ва медаллар билан юртимизга қайтди.
Математикадан 100 дан 100 балл тўплай олган 8-синф ўқувчиси Саидкамол Муродиллаев 1-ўрин, инглиз тилидан 2-ўрин, турк тилидан 11-синф ўқувчиси Маҳлиё Омониллаева 2-ўрин, инглиз тили фанидан 8-синф ўқувчиси Тохир Элбоев 3-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Сарвиноз Ниғматова “Мисс Олимпиада”, Абдуллоҳ Абдушукуров “Мистер Олимпиада” номинацияси ғолиби бўлди. Жамоа эса "Шон-шуҳрат кубоги”га,Olympiad Festival "Friendship of Nations", “Энг зўр миллий либос” номинацияларига сазовор бўлди.
ХV Халқаро фан олимпиадасида "Энг зўр жамоа раҳбари" номинацияси бўйича мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Педагогика фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори Малика Абдуллаева тақдирланди.
Мактаб жамоасини қўрга киритилган ушбу ғалаба билан муборакбод этамиз.