Танловда иштирок этиш учун аризалар топшириш муддати узайтирилди!

8 ноябрь 2023 йил
image

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» мавзусидаги миллий танловни эълон қилган. Аризалар 2023 йил 1 ноябрга қадар қабул қилинишини эълон қилинган эди, иштирокчиларнинг таклифига биноан  миллий танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2023 йил 15 ноябрга қадар узайтирилди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  • Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;
  • “Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” мавзусида энг яхши расм;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёти ва электрон ўқув адабиёти;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;
  • Инсон ҳуқуқлари билимдони;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи.

Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга konkurs2023@nhrc.uz электрон манзилига 2023 йил 15 ноябрдан кечиктирмай жўнатишингиз лозим.

Танлов ғолиблари декабрь ойида – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар.

Манба: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Миллий маркази

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu