Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Ўқувчилар кузги таътилни қандай ўтказмоқда?!” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.
Унда вазирлик масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Пресс-тур доирасида қатнашчилар учун Шайхонтоҳур туман ”Баркамол авлод” болалар мактаби мисолида:
– мазкур мактаблардаги тўгараклар фаолияти билан танишув,
– иқтидорли ўқувчилар иштирокидаги консерт дастурлари,
– "Баркамол авлод" болалар мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган энг яхши ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида: бугунги кунда Республикамиз бўйлаб 219 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Унда 10 642 та тўгаракка 312 463 нафар ўқувчи-ёшлар жалб этилган