РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ  ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

8 ноябрь 2023 йил
image

Таълим ислоҳотларини биргаликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Устоз – таълим бунёдкори” шиори остида ўқитувчилар қурултойи семинар тренинглари ташкил этилди.

Семинар тренинглар қуйидаги:
Бошланғич таълим;
Аниқ фанлар;
Табиий фанлар;
Она тили ва адабиёт йўналишларида ташкил этилиб, ҳар бир йўналиш бўйича 341 нафардан жами 1 364 нафар тренер ўқитувчилар тайёрланди.

Ушбу тайёрланган тренер ўқитувчилар томонидан жорий йилнинг 7 ноябр куни республика бўйича 40 684 нафар фан ўқитувчиларига семинар тренинглар ҳамда очиқ мулоқотлар олиб борилди.

Жумладан, йўналишларда ўқиш саводхонлиги ва она тили фанлари доирасида 4К моделини қўллаш, ўқувчиларда ХХИ аср кўникмаларини шакллантириш, лойиҳага асосланган таълим мавзуларида ўқувлар ҳамда мавжуд муаммолар ва уларни ечими бўйича давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Ўқитувчилар қурултойи вилоят миқёсида ҳам ташкил этилиб унда, тренинглар, очиқ мулоқотлар ва маданий тадбирлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu