Савол: Мен бошланғич синф ўқитувчисиман. Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида мен ҳам қатнашсам бўладими?
Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти ва Юридик бўлими ходимлари жавоб беришди.
Жавоб: Жорий йилнинг 28 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган Сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Мазкур қарор изоҳининг 7-бандида "Математика ва она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан олинган сертификатлар бошланғич синфлардаги мутахассисларнинг айнан шу фандаги дарс соатлари учун амал қилиши белгиланган.
Бунга кўра, бошланғич таълим ўқитувчисининг она тили ва адабиёт фанидан олган сертификати она тили ва ўқиш саводхонлиги соатлари учун амал қилади.
Ушбу қарорда Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлиги томонидан Она тили ва адабиёт фанидан бериладиган Миллий Сертификатлар учун устама тўлашнинг энг кам миқдори сифатида бошланғич таълим ўқитувчилари учун 60 балл белгилаб қўйилган.