2023-2024 ўқув йилида Республика миқёсида 500 та умумтаълим мактабида ўқувчилар билимини форматив ва сумматив баҳолаш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилганидан хабарингиз бор.
Бугун мазкур тажриба-синов мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида 2023-2024-ўқув йилининг И чорак якуни бўйича чораклик сумматив баҳолаш (ЧСБ) жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Унда ўқувчилар она тили, математика, биология фанларидан ЧСБ синовларини топширишмоқда.
Синов материаллари ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида чоп этилган.