АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН БАҲРУ-БАЙТ ШОУСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

9 февраль 2021 йил
image

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. 

Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.

Жорий йилнинг 9 февраль куни Тошкент шаҳаридаги умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида баҳру-байт шоуси ўтказилди. Ушбу тадбирда умумтаълим мактабларидан 120 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди.

Баҳру-байт шоусида ўқувчилар томонидан 1500 ортиқ ғазаллар айтилди.

Ушбу тадбирда «Баркамол авлод» болалар мактабларининг рақс кўринишлари ва ижодий ишлари ташкил этилди.

Бу каби тадбирлар ўқувчиларда аждодлар меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш орқали китобхонликни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Тадбир ғолиблари:

I-ўрин Олмазор тумани 243-мактаб ўқувчиси Обиджонова Севинч (ноутбук совға қилинди)

II-ўрин Яккасарой тумани 172-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Солихова Эъзоза (планшет совға қилинди)

III-ўрин Шайхонтоҳур тумани 13-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдувалиева Гулнора (аудио китоблар тўплами совға қилинди) «Баҳру-байт» шоусида барча фаол иштирок этганларга сертификат ва эсдалик совғалари тарқатилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu