Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросими

9 сентябрь 2023 йил
image

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросими

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда 2022-2023 ўқув йили давомида нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вазир Ҳилола Умарова, олимпиада ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун: жорий ўқув йилида Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Швецария, Венгрия давлатларида бўлиб ўтган нуфузли халқаро олимпиадаларда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза, жами 13 та  медаллар қўлга киритилиб, ўқувчиларимиз томонидан тарихий ғалабаларга эришилди.

Нуфузли халқаро олимпиадаларда ўқувчиларимиз эришган натижалар

Олимпиада номи

Ўтказилган жойи ва вақти

Ўқувчиларимиз қўлга киритган медаллар

1

34-Халқаро биология олимпиадаси (IBO)

БАА, Ал Айн шаҳри

3-11 июль кунлари

3 та бронза медал

2

64-Халқаро математика олимпиадаси (IMO)

Япония, Чибо шаҳри

5-13 июль кунлари

3 та бронза медал

3

53-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO)

Япония, Токио шаҳри

10-17 июль кунлари

1 та бронза медал

4

55-Халқаро кимё олимпиадаси (ICHO)

Швецария

16-25 июль кунлари

2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал

 

5

35-Халқаро Информатика олимпиадаси (IOI)

Венгрия, Сегад шаҳри

28 август – 4 сентябрь кунлари

2 та бронза медаль

Маълумот учун: 2022 йилда 6 та медаль, 2021 йилда 10 та медаль қўлга киритилган.

2021 йилдаги натижа бундан аввалги энг яхши натижа бўлган, бироқ, 2021 йилда пандемия сабабли  барча олимпиадалар онлайн шаклда ўтказилиб, ўқувчилар фақат назарий саволларга жавоб берган ҳамда амалий ва тажриба-синов топшириқлари берилмаган.

Сўнгги маротаба 5 та халқаро олимпиада жорий йил каби тўлиқ анъанавий шаклда 2019 йилда ўтказилган ва унда ўқувчилар томонидан 8 та медаль (2 та кумуш, 6 та бронза) қўлга киритилган.

Бундан ташқари йил давомида ўқувчиларимиз турли минтақавий халқаро олимпиадаларда ҳам муносиб иштирок этишди.

Халқаро Жаутиков олимпиадаси, Кавказ математика олимпиадаси, Осиё-Тинч океани минтақаси информатика олимпиадаси, Менделеев олимпиадаси ҳамда жорий йилда Хива шаҳрида бўлиб ўтган Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси шулар жумласидандир. Мазкур олимпиадаларда ўқувчиларимиз томонидан 6 та олтин, 23 та кумуш ва 23 та бронза, жами 52 та медаллар қўлга киритилди.

Минтақавий халқаро олимпиадаларда ўқувчиларимиз эришган натижалар

Олимпиада номи

Ўтказилган жойи ва вақти

Ўқувчиларимиз қўлга киритган медаллар

1

Халқаро Жаутиков олимпиадаси

Қозоғистон

1-10 февраль 2023

5 та кумуш, 8 та бронза медали

2

Кавказ математика олимпиадаси

Адигея Республикаси

10-11 март, 2023

5 та кумуш, 3 та бронза медали

3

Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси

Қозоғистон, Остона шаҳри

1-6 май, 2023

2 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медали

4

Осиё-Тинч океани минтақаси информатика олимпиадаси

Хитой

21 май, 2023

1 та бронза медали

5

Халқаро математика мусобақаси

Болгария

3-4-июль, 2023

1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медал

 

6

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси

Ўзбекистон, Хива шаҳри

11-17 июнь, 2023

3 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медали

Маълумот учун: ўтган ўқув йили ўқувчиларимиз минтақавий халқаро фан олимпиадаларида 3 та олтин, 13 та кумуш, 23 та бронза, жами 39 та медални қўлга киритишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ олтин медални қўлга киритган ўқувчиларга
БҲМнинг 500 баравари (165 млн сўм), устозига 450 баравари (148,5 млн сўм); кумуш медаль учун — ўқувчи БҲМнинг 300 баравар миқдори (99 млн сўм), устозига 250 баравар (82,5 млн сўм), бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.

Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган тақдирда лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама олади.

 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu