Республикамиз бўйлаб масъулларнинг коррупцияга қарши курашишга доир билимларини оширишга қаратилган профилактик-тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳудудий бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш, соҳа масъуллари томонидан турли қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Бундан асосий мақсад, мактабгача ва мактаб таълими соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш, коррупцияга қарши курашишда кенг жамоатчилик вакиллари ролини янада оширишдан иборатдир.
Тадбир давомида:
– коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари,
– жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш,
– давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш,
–коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар чек қўйиш,
– уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш,
– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш хусусида фикр-мулоҳаза юритилди.
Шунингдек, учрашувлар доирасида "Нафс исканжаси" номли видеоролик намойиш этилди ва иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикрларига қулоқ тутилди.