“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ЎҚИТУВЧИЛАР ҲАЁТИНИ ЁРИТИБ БОРУВЧИ туркум мақолалар эълон қилиб борилмоқда.
“2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” рукни остида бугунги кунга қадар нашрда эълон қилинган:
–“Меҳр сеҳри”,
–“Ҳавас қилса арзийди”,
–“Тараққиёт асоси илм ва қатъий интизомда”,
–“Ота "тахт"идаги ўғил”,
–“Мактаб - менинг ҳаётим”,
–“Бола қалбига йўл”
–“Она ер фарзандимиз” сарлавҳали мақолалар ўз касбининг устаси бўлган фидойи устозлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
Хусусан, мақолаларда устозликнинг машаққатли йўли, шогирдлар ютуқлари, таълимда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва қаҳрамон ўқитувчиларимизнинг касб йўли ҳақида қизиқарли маълумотлар улашиб борилмоқда.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасини кузатиб бориб, замонамиз қаҳрамонлари билан яқиндан танишинг!