Махсус мактаб-интернат тарбияланувчилари ўртасида паралимпиада ташкил этилади
“Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг иккинчи мавсуми махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилади.
Бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида мазкур мусобақаларни ташкил этиш бўйича муҳокама ўтказилди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари ҳамда Тошкент шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослашган мактаб-интернатлари раҳбарлари иштирок этишди.
Унда мазкур мусобақаларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар, жумладан, ўтказиш тартиби, мусобақа низоми ва қулай спорт турлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.