Ўқувчиларимиз битирувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ёзги мактабда иштирок этишмоқда
Тадбир "Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳот ва модернизация жараёнини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Германиянинг GIZ ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Ёзги мактаб давомида иштирокчилар ўз қобилиятларини синаб кўришади ва тажрибалари тренерлар ёрдамида Ўзбекистон ва Германияда ўқишга мос олийгоҳлар билан танишиб, ўз резюмеларини тайёрлаш устида ишлашади.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад иштирокчиларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларни касблар олами билан таништириш ва касбий фаолиятларини бошлашга ёрдам беришдан иборат.
Ёзги мактаб 14 июлга қадар давом этади.