Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вазирликдаги вакант бўлган қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
✅ Стратегик таҳлил, индикаторларни шакллантириш ва таҳлил қилиш шўбаси мудири;
✅ Прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бўлими бошлиғи;
✅ Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси етакчи мутахассиси;
✅ Молия департаменти бош иқтисодчиси;
✅Молия департаменти Таълим муассасаларида иш ҳақини режалаштириш ва молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси;
✅Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий аудитори (етакчи мутахассис);
✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий аудитори (етакчи мутахассис);
✅ Юридик бўлими бош юрисконсулти.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/)” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
vacancy.argos.uz (https://vacancy.argos.uz/)
Эътибор беринг
Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар: (71) 241-01-92
Ҳужжатларни қабул қилиш 2021-йилнинг 20 дан 29-январигача (шу куни ҳам) давом этади.
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар танловда иштирок эта олмайди.