Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сизни “27-июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан чин қалбдан самимий табриклаймиз.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда таълим йўналишида олиб борилаётган ислоҳот, йўлга қўйилаётган тизимли ўзгаришлар ва ташаббуслар моҳиятини халқимизга етказишда ОАВ ходимларининг хизмати беқиёс.
Шу маънода, ўз истеъдоди, ижоди, ўткир қалами ва сўзи билан миллий журналистикамиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ўткир қалам эгаларининг фидокорона меҳнати доимо эътироф ва эъзозга лойиқ.
Азиз журналистлар!
Юртимиз фаровонлиги ва жамият очиқлиги йўлидаги фаолиятингизда зафарлар тилаймиз.
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жамоаси