Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларидан иборат терма жамоа вакиллари халқаро мусобақада кучли учликдан ўрин олди
Бугун Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги “Спасск” ўқув марказида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида ғолиб бўлган ўқувчиларимиз Тошкент халқаро аеропортида тантанали кутиб олинди.
Халқаро ёшлар иштирокида 17-23 июнь кунлари бўлиб ўтган тадбир доирасида ҳарбий-амалий кўпкураш мусобақалари ўтказилиб, йигит-қизлар ўртасида ўзаро дўстона рақобат муҳити яратилди.
Жумладан, тадбир иштирокчиларидан иборат 43 та жамоа вакиллари:
– ҳарбийлашган эстафета,
– арқон тортиш,
– қуролни нотўлиқ ҳолда сочиб-йиғиш,
– оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш,
– пневатик милтиқда ўқ отиш,
– турникда тортилиш ҳамда интеллектуал саводхонлик ва бадиий ҳаваскорлик йўналишларида ўзаро куч синашишди.
Мусобақалар якунига кўра:
Қозоғистон терма жамоаси — 1-ўринни,
Ўзбекистон терма жамоаси — 2-ўринни,
Озарбайжон терма жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.
Ғолибларни табриклаб, уларнинг келгуси ишларида омад тилаймиз!